Гулнора Каримованинг угли Ислом Каримов Британиядан сиёсий бошпана сўради

Ўзбекистоннинг марҳум президенти невараси Ислом Каримов Британия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраган.

Бу ҳақида Би-би-сига Ислом Каримовнинг Лондондаги адвокатларига яқин манба маълум қилди.

Би-би-си мазкур маълумотни тасдиқлаш учун ўтган йилнинг 20 декабрида Ислом Каримовга боғланганида, у қуйидагича жавоб берди:

«Ҳа, юридик процедуралар ва ҳужжатлар тайёр бўлиши биланоқ бу йил бошпана сўрайман. Онамга боғлиқ йирик ўзгариш юз берди.
Бу қаттиқ сир сақланмоқда, аммо у борасида қилинадиган эълон ҳақида менга қатор хабарлар етиб келди. Бунга ақл бовар қилмайди, ақли жойида бўлган одам тасаввур ҳам қила олмайди.»

Бу хабар ҳақида қайта-қайта батафсил сўралганида, Ислом Каримов жавоб бермади.

Би-би-си манбасига кўра, унга адвокати АҚШдан бошпана сўрашни тавсия қилган, аммо у Британияни танлаган.

Марҳум президент Ислом Каримовнинг тўнғич невараси ўз онаси Гулнора Каримовага қарши Ўзбекистонда таъқиблар бошланганидан бери Британияда яшаб келади.

Share

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Post comment