Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев 25 декабрда «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунни имзолади

Ҳужжатда инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, инвестицион фаолият субъектлари ҳуқуқларининг давлат томонидан кафолатланиши кўзда тутилган.

Жумладан, инвесторларга хорижий валютадаги пул маблағларини Ўзбекистонга ва ундан ташқарига солиқлар ва тўловларни тўлаш шарти билан ҳеч қандай чекловларсиз эркин олиб кириш ва олиб чиқиш, жумладан репатриация учун валюталарни айрибошлаш эркинлиги кафолатланмоқда.

Чет эллик инвестор инвестиция фаолиятини тугатгандан сўнг инвестиция фаолиятини тугатиш натижасида олинган ўз активларини нақд пул ёки натурал шаклда чет эллик инвесторнинг Ўзбекистонга ёхуд бошқа кредиторларга нисбатан мажбуриятларини бажариш учун зарар етказмаган ҳолда эркин репатриация қилиш ҳуқуқига эга.

Ҳужжат 26 декабрь куни расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида

Share

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Post comment